16.06.2021 18:01
15971
Арнаутович УЕФА томонидан дисквалификация қилинди

УЕФА Евро-2020 1-тури доирасидаги Австрия – Шимолий Македония (3:1) ўйинида Марко Арнаутович билан кузатилган вазият бўйича қарорини маълум қилди.

Унга кўра, Австрия миллий жамоаси форварди Марко Арнаутовичнинг ўйиннинг 89-дақиқасида рақиб жамоа дарвозасига киритилган 3-голдан кейин бақиргани «бошқа футболчини ҳақоратлаш» сифатида малакаланди ва ўйинчи битта баҳсга дисквалификация қилинди.

Аввалроқ, Австрия – Шимолий Македония (3:1) учрашувидан кейин Арнаутович рақиб жамоа сафидаги келиб чиқиши албан миллатига мансуб бўлган Эгзон Байтуллои ва Эзжон Алиоскини ҳақоратлагани ҳақида хабар берилганди. Голдан кейин австрияликлар сардор Давид Алаба Арнаутовични тинчлантиришга уринганди.

Маълумот учун, Евро-2020 2-тури доирасидаги Австрия – Нидерландия ўйини 17 июнь, пайшанба куни соат 23:59да бошланади. Арнаутович ушбу учрашувни ўтказиб юборади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар