16.06.2021 13:27
6347
АПЛ янги мавсумига қуръа ташланди. 1-турда «Манчестер Сити» «Тоттенҳэм» меҳмони бўлади, «МЮ» «Лидс»ни қабул қилади

Англия Премьер-лигаси 2021/22 йилги мавсумига қуръа ташланди.

Унга кўра, АПЛ янги мавсумига 14 август куни старт берилади. Дастлабки турда амалдаги чемпион «Манчестер Сити» Лондонда «Тоттенҳэм» меҳмони бўлади. «Манчестер Юнайтед» эса азалий рақибларидан бири «Лидс»ни қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 1-туридан олдин амалдаги чемпион «Манчестер Сити» ва Англия кубоги соҳиби «Лестер» ўртасида Англия Суперкубоги баҳси ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар