15.06.2021 17:34
29174
ЖЧ-2022 саралаши. Япония Қирғизистонни, Тожикистон Мьянмани йирик ҳисобда мағлуб этиб, 2-ўринлар орасида Ўзбекистондан ўзиб кетди

ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи сўнгги 10-тури доирасида Японияда ўтаётган «F» гуруҳи ўйинларига якун ясалди.

Сўнгги турда Япония Қирғизистон устидан йирик 5:1 ҳисобида зафар қучиб, саралаш босқичини максимал 24 очко билан 1-ўринда якунлади. 

Тожикистон эса Мьянмани йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, 13 очко билан 2-ўринга кўтарилди. 

ЖЧ-2022 саралаши. 15 июнь (сешанба)
Япония – Қирғизистон – 5:1
Голлар: Адо 27, 31 (пен), 33, бСасаки 73, Асано 78 – Мурлан Мирзаев 45+2 пенальти.

Тожикистон – Мьянма – 4:0
Голлар: Комрон Турсунов 34, Манучеҳр Жалилов 54, 78 Шаҳрам Самиев 86. 

Натижада, Усмон Тошев шогирдларининг сўнгги ўриндаги Мьянма билан ўйиндаги 3 очкоси олиб ташланган ҳолда Тожикистон 2-ўринлар орасида 10 очко билан 9 очкога эга Ўзбекистон миллий жамоасидан ўзиб кетди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинини бугун, 15 июнь куни соат 23:00да Саудия Арабистонига қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар