15.06.2021 21:10
22926
Теглар
ЖЧ-2022 саралаши. 2-ўринлар орасидан кейинги босқичга йўл олган дастлабки жамоа маълум бўлди

ЖЧ-2022 ҳамда Осиё Кубоги-2023 қўшма иккинчи саралаш босқичи 10-тури доирасидаги яна битта ўйин якунига етди.

«Е» гуруҳида Ҳиндистон – Афғонистон баҳсида жамоалар 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этишди.

ЖЧ-2022 саралаши. «Е» гуруҳи. 10-тур
Ҳиндистон – Афғонистон – 1:1
Голлар: Овайс Азизи 75 – Ҳусайн Замон 82.

Натижада, Афғонистон очколари сонини 6тага етказиб, сўнгги ўринга тушмайдиган бўлди. Бу эса 15 очкога эга 2-ўриндаги Уммон миллий жамоасинининг Бангладешга қарши ўйин олдидан навбатдаги босқич йўлланмасини муддатда аввал қўлга киритишига сабаб бўлди. 

Энг яхши натижага эга 2-ўриндаги жамоалар орасида Уммон 12 очко билан 1-ўринда бормоқда ва қолган жамоаларнинг натижасидан қатъи назар, уммонликлар бешталикдан чиқиб кетишмайди.

Эслатиб ўтамиз, «Е» гуруҳи ғолибига айланган Қатар ЖЧ-2022 сўнгги саралаш босқичида иштирок этмайди. Бу жамоа 2-саралаш босқичида Осиё кубоги-2023 йўлланмасини қўлга киритиш учун қатнашиб, 1-ўринни эгаллади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар