15.06.2021 11:40
1254
Месси: «Турнирни ғалаба билан бошламоқчи эдик»

Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Америка Кубоги 1-туридан ўрин олган Чилига (1:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Ўйин жуда қийин кечди. Бизга хотиржамлик, тўпни бошқариш ва ҳужумда тезлик етишмади. Пенальти ўйинни ўзгартирди. 

Турнирни ғалаба билан бошламоқчи эдик. Энди Уругвайга қарши оғир ўйин бор. Ҳозир фақат бўлажак баҳс ҳақида ўйлашимиз керак», — дея Мессининг сўзларини келтиради Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар