14.06.2021 14:36
1629
Стадион ёритгичлари талаб даражасига етказилмагани сабабли Суперлига ўйини бошқа шаҳарга кўчирилди

Суперлига 11-тури доирасидаги “Машъал” — “Турон” ўйини Муборакдан Яйпан шаҳрига кўчириладиган бўлди. Бу ҳақда ПФЛ сайти хабар бермоқда.

“Шу йилнинг 14 май куни ЎФА мажлислар залида ассоциация раҳбарияти ҳамда футбол клублари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилган бўлиб, унда Суперлиганинг тўрт клуби июнь ойидаги ФИФА кунлари якунига қадар стадион прожектори масаласида конкрет таклиф бериши, белгиланган муддатга қадар ёриткичлар масаласи ҳал этилмаса, улар иштирокидаги уй учрашувлари ёз ойида нейтрал майдонларга кўчиши борасида огоҳлантирилганди.

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган “Машъал” — “Турон” ўйинига қадар Муборакдаги стадион прожекторларини талаб даражасига келтиришнинг имкони бўлмайди. Буни англаган ҳолда “Машъал” футбол клуби "Турон” билан келишиб, 11-турни Яйпан шаҳрида ўтказиш масаласини ҳал қилди. Сир эмаски, “Турон” Суперлига дебютанти бўлишига қарамай, ОФК томонидан қўйилган прожекторлар бўйича талабни шу йилнинг май ойига қадар бажариб улгурганди. 25 июнь, жума куни бўлиб ўтадиган дастлабки тўқнашув 20:00да старт олади”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Суперлига 2-даврасида “Турон” футболчилари Муборакка сафар этади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар