14.06.2021 08:52
1061
Саутгейт: «Жазирама бўлишига қарамай, яхши ўйнадик»

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Евро-2020 1-туридан ўрин олган Хорватияга (1:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Мамлакатимиз мухлисларига завқли кеча тақдим эта олганимиздан хурсандмиз. 

Муҳим ўйинда футболчилар яхши ишлашди. Жазирама бўлишига қарамай, бошиданоқ ташаббусни қўлга олишди. Ўйинни назорат қилдик ва хорватларга вазият яратишига имкон бермадик. 

Энг муҳими, рақибнинг яримҳимоясига босим ўтказиш эди.  Бунга эришдик. Уларнинг ижодкорлигини чеклаб қўйдик. Майдонда ҳамма ажойиб ўйнади ва жамоавий ўйин бунга ҳисса қўшди», — дея Саутгейтнинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар