14.06.2021 17:20
1990
Теглар
“Қўқон-1912” - “Насаф” учрашуви бошқа стадионга кўчирилди

Суперлига 11-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” — “Насаф” учрашуви Яйпан шаҳрида бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда ПФЛ расмий сайти. 

“Стадион прожекторларини талаб даражасига олиб чиқиш бўйича “Қўқон-1912” клуби шартнома имзолади. Режа бўйича август ойи бошига қадар Қўқондаги стадион прожекторлари люкси яхшиланади ва учрашувларни кечки вақтда ўтказиш имконияти вужудга келади.

Унга қадар эса клуб Қарши жамоасига қарши уй учрашувини Қўқондан узоқ бўлмаган Яйпанда ўтказади. Беллашув 28 июнь — душанба куни соат 20:00 да старт олади. Томонларнинг 2-даврадаги ўзаро ўйинига режа бўйича Қарши шаҳри мезбонлик қилади”, - дейилади ташкилот хабарида.

Аввалроқ, 25 июнь кунги “Машъал” – “Турон” баҳси ҳам Яйпанда ўтказилиши ҳақида хабар берилганди. Муборакдаги “Баҳром Вафоев номли” стадион ёритгичлари талаб даражасида эмас.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар