14.06.2021 13:11
3477
Месси: «Аргентина ҳеч қачон менга боғлиқ бўлиб қолмаган»

Аргентина миллий жамоаси сардори Лионель Месси Америка Кубоги олдидан «Ole» каналига интервью берди ва жамоадаги ҳолат ҳақида гапирди. 

«Миллий жамоа ҳеч қачон менга боғлиқ бўлиб қолмаган. Биз доим кучли жамоа бўлишга ҳаракат қилганмиз. Кучли ва аҳил жамоа бўла олмаган тақдиримизда, натижаларга эришишимиз оғир кечишини билганмиз. 

Ўйлайманки, жамоа сифатида яхши ривожландик. Кўплаб футболчилар билан узоқ вақтдан буён бирга машғулот ўтказамиз. Олдин ҳам Америка Кубогида ўйнаганмиз ва бу мусобақада етарли тажрибага эгамиз. Ўйлайманки, тўғри йўлдан боряпмиз. 

Миллий жамоада ўйнаш доим бошқача ҳиссиётларни тақдим этади. Ўртоқлик ўйинлари, саралаш босқичлари, Копа Америка ёки Жаҳон чемпионати - барчасида миллат шарафини ҳимоя қилиш сизга ғурур бағишлайди. Мен миллий жамоада бу қадар кўп ўйин ўтказишимни тасаввур ҳам қилолмасдим. Мен одатдагидек яшаб келдим ва доим бир хил бўлишга ҳаракат қилдим», - дейди Лео Месси. 

Маълумот учун, аргентиналик футболчи шу пайтга қадар «альбиселеста» либосида 144та учрашувда майдонга тушиб, 72 маротаба рақиблари дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар