14.06.2021 14:14
6173
Манба: «Тоттенҳэм» 72 соат ичида янги бош мураббийини эълон қилади

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби янги бош мураббийи масаласида аниқ қарорга келган.

Италиялик инсайдер ва журналист Никола Скиранинг хабар беришича, «Тоттенҳэм» клуби яқин 72 соат ичида Паулу Фонсекани бош мураббий сифатида эълон қилади.

Қайд этилишича, томонлар келишувга эришиб бўлган. Португалиялик мураббий Лондон клуби билан 3 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекади. Унинг йиллик маоши 4 миллион еврони ташкил этади. 

Эслатиб ўтамиз, Фонсека мавсум якунида «Рома» клуби билан хайрлашганди. Унинг ўрнини ҳамюрти Жозе Моуриньо эгаллади. У эса Моуриньонинг сўнгги клубида иш бошлайди. Фонсека Рим клуби билан А Серия жорий мавсумида 7-ўринни эгаллаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар