14.06.2021 13:53
1959
Манба: Буффон ушбу ҳафтада янги жамоаси билан шартнома имзолайди

Италиялик тажрибали дарвозабон Жанлуижи Буффон ушбу ҳафтада бошқа клуб сафига қўшилади.

Инсайдер ва журналист Никола Скиранинг хабар беришича, Буффон «Парма» клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Қайд этилишича, 43 ёшли голкипер пармаликлар билан 2023 йилга қадар келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Буффон 2001 йилда айнан «Парма» сафидан 52,8 миллион евро эвазига «Ювентус» сафига қўшилган эди. Орадан 20 йил ўтиб, Жанлуижжи яна собиқ клубига қайтмоқда.

Маълумот учун, Буффон 2020/21 йилги мавсумда Турин клуби сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, жамоани эркин агент сифатида тарк этди. 

«Парма» якунланган мавсумда А Серияни тарк этиб, янги мавсумни Б Cерияда бошлайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар