13.06.2021 00:33
6938
Теглар
Евро-2020. Дания ўз майдонида дебютант Финляндияга ютқазиб қўйди

Европа чемпионатида В гуруҳидан ўрин олган Дания ва Финляндия жамоалари ўртасидаги узоқ давом баҳсда мусобақа дебютанти  минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Похьянпалонинг голи финларга тарихий ғалабани тақдим этди. Мезбонлар етакчиларидан бири Ҳёйбьерг пенальтидан фойдалана олмади.

Эслатиб ўтамиз, беллашув 42-дақиқада Кристиан Эриксен ҳушидан кетиши оқибатида тўхтатилиб (https://m.tribuna.uz/news/2021/06/12/evro-2020ning-eng-dashatli-vaziyati-eriksenni-andai-utarishdi), деярли 2 соатдан сўнг давом эттирилди. 

В гуруҳидан Россия ва Бельгия ҳам ўрин олган. 

Евро-2020. В гуруҳи. 1-тур

Дания — Финляндия 0:1
12 июнь, «Паркен Стэдиум»
Гол: Похьянпало (60).
Амалга оширилмаган пенальти: Ҳёйбьерг (74).
Дания – Шмейхель, Кристенсен, Кьер (Вестергор, 63), Мэле, Васс (Ларсен, 75), Ҳёйбьерг, Дилэйни (Корнелиус, 76), Эриксен (Йенсен, 43), Винд (Ольсен, 63), Поульсен, Брэйтуэйт. 
Финляндия – Градецки, Уронен, О`Шонесси, Райтала (Вайсанен, 90), Араюури, Луд, Камара, Спарв (Шюллер, 76), Тойвио, Похьянпало (Форсс, 84), Пукки (Кауко, 76).
Огоҳлантиришлар: Луд (4), Спарв (51).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар