13.06.2021 08:55
10273
Бельгия миллий жамоаси ҳимоячиси учун Европа чемпионати якунланди

Бельгия миллий жамоаси ва Англиянинг «Лестер» клуби ҳимоячиси Тимоти Кастань Россияга (0:3) қарши ўйинда олган жароҳати сабабли 2020 йилги Европа чемпионатининг қолган қисмини ўтказиб юборади, деб хабар беради Nieuwsblad.

Руслар ярим ҳимоячиси Далер Кузяeв билан тўқнашувдан сўнг 25 ёшли футболчигa кўз соҳаси деворининг икки марта синиши ташхиси қўйилган. Буни Бельгия бош мураббийи Роберто Мартинес ҳам тасдиқлади. 

Камтань ўтган маасумда «Лестер» сафида барча турнирлар доирасида 34та ўйин ўтказиб, 2та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди. Унинг «тулкилар» билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар