12.06.2021 01:02
9316
Теглар
ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон Яман устидан қийин ғалабага эришди

ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи 9-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Яманга қарши майдонга тушди.

Саудия Арабистонида ўтган баҳсни ҳужумкор бошлаган вакилларимиз 19-дақиқада Иброҳимхалил Йўлдошевнинг ишлаган пенальтисидан кейин ҳисобни очиш имкониятига эга бўлди. 11 метрлик жарима зарбасини Жалолиддин Машарипов голга айлантирди – 0:1.

Иккинчи бўлимда ҳам эҳтиёткор тўп суриш билан бирга вазиятлар яратган Вадим Абрамов шогирдлари 81-дақиқада яна бир марта пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди. Захирадан майдонга тушган Вагиз Галиулинга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган 11 метрлик жарима зарбасидан Одил Аҳмедов фойдалана олмади.

Якунда минимал ғалабани сақлаб қолган Ўзбекистон миллий жамоаси очколари сонини 15тага етказиб, 2-ўринда қолди. Яман эса 5 очко билан сўнгги 5-поғонада бормоқда. 

Сўнгги 10-тур доирасида Саудия Арабистони – Ўзбекистон учрашувидан кейин гуруҳ ғолиби маълум бўлади. Баҳс 15 июнь куни ўтказилади.

ЖЧ-2022 саралаши. 9-тур

Яман – Ўзбекистон – 0:1
Гол: Жалолиддин Машарипов 19 (пен.)
Ҳакам: Муҳаммад Абдулла (БАА)
Ўзбекистон: 12.Санжар Қувватов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Одил Ҳамробеков, 8.Икром Алибоев (6.Аброр Исмоилов, 61), 9.Одил Аҳмедов, 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 90), 15.Умар Эшмуродов (5.Рустам Ашурматов, 46), 19.Санжар Қодирқулов (18.Вагиз Галиулин, 75), 23.Иброҳимхалил Йўлдошев (13.Олег Зотеев, 90).
Яман: 22.Муҳаммад Хайрулоҳ, 4.Мудир Ал Радаи, 5.Аъло Маҳди, 6.Жиҳод Аҳмад, 8.Жалол Ал Жалол, 10.Муҳсин Муҳаммад Ҳасан, 13.Аҳмад Абдулвоҳид, 16.Носир Ал Гаҳваши, 17.Муфад Жамол, 19.Муҳаммад Али Бакшан, 20.Эмад Мансур Тавфиқ (12.Аҳмад Моҳир, 70).
Огоҳлантиришлар: 13.Аҳмад Абдулвоҳид 18, 19. Муҳаммад Али Бакшан 64 - 8.Икром Алибоев 45, 14.Элдор Шомуродов 77.
Амалга оширилмаган пенальти: Одил Аҳмедов, 81.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар