12.06.2021 09:29
693
Манчини: «Финалгача анча узоқ. Олдинда 6та ўйин бор»

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Европа чемпионати 1-туридан ўрин олган Туркияга (3:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Яхши ўйин намойиш қилдик. Биринчи бўлимда гол ура олмадик, бу осон эмасди. Чунки очилиш баҳси эди ва Туркия — жуда яхши жамоа. 

Бундай ўйинларда ҳамма нарса керак. Мухлисларнинг қўллаб-қуваатлаши бизга ёрдам берди. Асосийси, тўпни тез ҳаракатлантирдик ва пас қабул қилиб олиш учун ҳар доим бўш ўйинчига эга эдик. Яхши бошлаш муҳим эди. Мухлислар ва барча италияликлар учун хурсандмиз. 

Финал? Узоқмиз. Олдинда 6та ўйин бор», — дея Манчинининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар