12.06.2021 23:41
8134
Теглар
Евро-2020'нинг энг қўрқинчли лаҳзалари: Эриксенни қандай қутқаришди?

Евро-2020'нинг энг даҳшатли вазияти: Эриксенни қандай қутқаришди?

Пандемия сабаб бир йил кеч бошланган Европа чемпионатининг учинчи ўйинида даҳшатли воқеа содир бўлди. Дания – Финландия ўйинининг 43-дақиқасида мезбонлар етакчиси Кристиан Эриксен кутилмаганда майдонга юзтубан қулади. Бу вақтда футболчи экранларда йирик кадрда кўрсатилаётганди. Крис ҳеч қандай тўқнашув ва контактсиз майдонга қулаб, ҳушини йўқотди.

Эриксен майдонга йиқилаётганда шериги унга ён чизиқдан тўпни оширганди. Крис йиқилаётиб тўпни тиззаси билан беҳуш ҳолатда тепиб юборди. Футболчиларга биринчи тез ёрам кўрсатиш дарс сифатида ўтилиши мана шу ерда қўл келди. Аввалига финлар вакили, кейинроқ Дания сардори Симон Кяер ҳушини йўқотган Эриксенга биринчи ёрдам кўрсатиб, тили орқага кетиб қолишининг олдини олишди.

Кейин эса майдонга шикофорлар тушиб келишди. Улар юракни массаж қилиб, жонлантириш амалиётини ўтказишди. Бу эса футболчининг юраги бир муддат тўхтаб қолган бўлиши мумкинлигини англатади. Майдонга дефибриллятор олиб тушишди ва кўп ўтмай футболчи йиқилган жойга яқин трибунадан олқишлаш овози эшитилди. Ҳа, «Интер» футболчиси майдонни кўзини очган ва ўзига келган ҳолда тарк этаётганди.

Бутун муолажа давомида даниялик футболчилар Эриксенни таналари билан пана қилиб, уни камералардан тўсиб туришди. Бутун дунёдаги футбол мухлислар бу вазиятда Эриксен ҳаётга қайтиши учун дуо қила бошлашди. Кўпчилик футбол кўзига кўринмаётгани, даниялик юлдуз ҳаётга қайтишини тилашини ёзди. Дунё юлдузлари, евроклублар футболчига самолатлик тилади. Криштиану Роналду Крис билан яна майдонга тушини кутишини айтиб, унга саломатлик тилади.

Ўйин Данияда ўтаётгани боис Эриксеннинг аёли Сабина ҳам шу ерда эди. У эрининг аҳволини кўргач, майдонга трибунадан сакраб тушди ва футболчиларга нима бўлаётганини тушунтириб беришларини сўраб йиғлади.

Уни Симон Кяер ва Каспер Шмейхел тинчлантиришди.

Кўп ўтмай УЕФА футболчининг ҳолати барқарорлашганини эълон қилди. Бу ҳабарни Дания футбол иттифоқи ҳам тасдиқлади. Аввалига ўйин 13 июнга қолдирилгани эълон қилинганди, бироқ кутилмаганда УЕФА икки томоннинг келишувига кўра яна давом эттириладиган бўлди.  Учрашувда Тошкент вақти билан 23:30 дан бошлаб давом эттирилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар