12.06.2021 20:00
3804
Евро-2020. Уэльс Швейцария билан дуранг қайд этди

Евро-2020 «А» гуруҳи иккинчи ўйини доирасидаги баҳс Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилди. Унда Уэльс миллий жамоаси Швейцарияга қарши саф тортди. 

Учрашувнинг 49-дақиқасида Эмболо швейцарияликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 74-дақиқада Мур уэльсликларга дуранг натижани келтирувчи гол муаллифига айланди – 1:1.

Натижада, «А» гуруҳи 1-туридан кейин Италия Туркияни мағлуб (3:0) этиб 1-ўринда қолган бўлса, Уэльс ва Швейцария 2-3-ўринларни банд қилиб турибди. Туркия эса ҳозирча сўнгги ўринда бормоқда.

Евро-2020. 1-тур. «А» гуруҳи
Уэльс – Швейцария 1:1

Голлар: 0:1 – 49 Эмболо, 1:1 – 74 Мур.
Уэльс – Уорд, Робертс, Родон, Дэвис, Мифем, Моррелл, Рэмзи, Бэйл, Аллен, Жеймс (Брукс, 75), Мур.
Швейцария – Зоммер, Родригес, Шер, Эльведи, Мбабу, Жака, Фройлер, Шакири (Закария, 66), Аканджи, Сеферович (Гавранович, 84), Эмболо.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар