12.06.2021 04:17
12605
Теглар
Евро-2020. Италия очилиш учрашувида Туркияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Римда ўтган Италия – Туркия баҳси билан Евро-2020 турнирига старт берилди.

Учрашувнинг 53-дақиқасига келиб туркиялик ҳимоячи Демирел ўз дарвозасини ишғол этиб қўйган бўлса, 66-дақиқада италиялик голеадор Иммобиле фарқни иккитага оширди, 79-дақиқада эса Инсинье «мовий гвардия»нинг йирик ғалабасини таъминлади – 3:0.

Натижада Италия йирик ҳисобли ғалаба билан бошлаб, 3 очко билан «А» гуруҳи пешқадамига айланиб олди. Гуруҳдаги иккинчи учрашув Уэльс – Швейцария баҳси эртага, 12 июль куни ўтказилади.

Евро-2020. «А» гуруҳи.

Туркия – Италия – 0:3
Голлар: 0:1 – 53, автогол Демирал, 0:2 – 66 Иммобиле, 0:3 – 79 Инсинье.
Туркия – Чақир, Челик, Мераш, Демирал, Суюнжу, Туфон (Айхан, 64), Язижи (Ундер, 46), Йокушлу (Қаҳвачи, 65), Чалханўғли, Йилмаз, Караман (Дервишоглу, 76).
Италия – Доннарумма, Спинаццола, Кьеллини, Бонуччи, Флоренци (Ди Лоренцо, 46), Жоржиньо, Локателли (Кристанте, 74), Инсинье (Кьеза, 81), Барелла, Берарди (Бернардески, 85), Иммобиле (Белотти, 81).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар