11.06.2021 14:56
10210
ЖЧ-2022 саралаши. 9та гол киритилган ўйинда Қирғизистон Мьянмани йирик ҳисобда мағлуб этиб, Тожикистонга яхши имконият яратди

ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи 9-тури доирасида Қирғизистон миллий жамоаси Мьянмага қарши баҳсда майдонга тушиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Қайд этиш жоиз, Японияда ўтаётган марказлашган турнирда бу сафар ҳам Қирғизистон миллий жамоасининг уч нафар дарвозабони карантинга олингани сабабли таркибга киритилмади. Натижада шу куни жамоа яримҳимоячиси Эрнист Батирканов дарвозани қўриқлади.

Учрашувда қўшниларимиз ҳисобни очгач, 24-дақиқада мьянмаликлар футболчиси Ян Наинг қизил карточка олиб майдондан четлатилди. Натижада Қирғизистон миллий жамоаси ўйин охиригача яна 7та гол киритиб, 8:1 ҳисобида зафар қучди. Мирлан Мирзаев ҳет-трик қайд этди.

Қирғизистон ушбу ғалабаси эвазига очколар бўйича Тожикистонга етиб олиш ва 2-ўринга чиқиш билан бирга, қўшниларига плей-оффга йўл олиш учун яхши имконият яратиб берди. Сабаби Мьянма бу мағлубиятдан кейин Мўғулистон ўрнига сўнгги 5-ўринга тушди. Саралаш босқичи ўйинларини тугатган Мўғулистонда голлар нисбати -24 бўлса, Мьянмада 1:8 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин нисбат -25га айланиб, сўнгги ўринга тушиб қолди.

Усмон Тошев қўл остидаги Тожикистон миллий жамоаси 1-даврада Мьянмага мағлубиятга учраганини инобатга олсак, қўшниларимизнинг ушбу мағлубияти босқич якунида бекор қилинади. Натижада Тожикистон сўнгги турда Мьянма билан баҳсда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқиш имкониятига эга бўлади. Қирғизистон эса Японияга қарши майдонга тушади. Бу жамоада ҳам 2-ўрин учун имконият бор – бунинг учун Япония мағлуб этилиши ва Тожикистон Мьянмани ўта йирик ҳисобда мағлуб этмаслиги керак. Бу эса жуда қийин масала.

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. «F» гуруҳи
Мьянма – Қирғизистон – 1:8 (0:5)
Голлар
: Бо Бо Хлаинг 69 – Турсунали Рустамов 22, Гулжигит Алиқулов 29, Фарҳод Мусабеков 34, Алимардон Шукуров 45, Мирлан Мурзаев 45+1, 61, 78, Абай Боколаев 63.
Четлатиш: Ян Наинг 24 (Мьянма).

ЖЧ-2022 саралаши. 10-тур.
 15 июнь (сешанба)
Тожикистон – Мьянма
Япония – Қирғизистон.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар