11.06.2021 21:17
2008
Теглар
Салоҳ — мухлислар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ мухлислар томонидан АПЛнинг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. 

Овоз бериш Англия профессионал футболчилар уюшмаси (PFA) томонидан ўтказилди. 

Мисрлик 28 ёшли вингер якунланган мавсумда АПЛда 37та ўйин ўтказиб, 22та гол урди ва 5та голга ассистентлик қилди. 

Аввалроқ «Манчестер Сити» ҳавбеки Кевин де Брюйне футболчилар томонидан, унинг жамоадоши Рубен Диаш журналистлар талқинига кўра Премьер-лиганинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар