11.06.2021 11:53
2416
Роналду: «Ўзимни Еврода илк бор қатнашаётгандек ҳис қиляпман»

Португалия миллий жамоаси сардори Криштиану Роналду Европа чемпионатидан нималар кутаётгани ҳақида гапирди. 

Пиреней яримороли жамоаси Франция, Германия ва Венгрия билан бир гуруҳдан ўрин олган. 

«Барча жамоаларни ҳурмат қиламиз. Осон ўйинлар бўлмайди. 

Ўзимни Еврода илк бор қатнашаётгандек ҳис қиляпман. 2004 йилги Европа чемпионатига борганимдаги каби мотивацияга эгаман. Эҳтимол, ундан ҳам кучлироқ. 

Амалдаги чемпионмиз ва яна даъвогарлар қаторидамиз. Ғолиб бўлишга ваъда бериш, башорат қилишдан маъно йўқ. Аммо ҳар бир баҳсда фақат ғалаба қозониш учун ўйнашимизга сўз беришим мумкин», — дейди Роналду «360» журналига берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар