11.06.2021 09:38
3034
Погба: «МЮ» томонидан шартномани узайтириш бўйича аниқ таклиф бўлмади»

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба «ПСЖ»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. 

«Яна бир йиллик шартномам бор. Буни ҳамма билади. «МЮ» томонидан битимни узайтириш борасида ҳали аниқ таклиф бўлмади. 

«ПСЖ»? Бу ҳақда раҳбарият ва мураббийлар билан гаплашмаганман. Ҳамон «МЮ» футболчисиман. Ҳозир Евро ҳақида ўйлайман. Бор эътиборимни ушбу турнирга қаратаман. 

Бундай масалалар билан шуғулланадиган агентим бор. Менда Носир Ал-Хилайфининг («ПСЖ» президенти) номери йўқ», — дея Погбанинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар