11.06.2021 21:29
1506
«Насаф» ўртоқлик ўйинида «Навбаҳор»ни мағлуб этди

Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган «Насаф» ва «Навбаҳор» жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.

Тошкентда ўтган ўтказилган учрашувда Ғолиб Ғайбуллаев ва Шохмалик Комиловнинг голига водий клубидан легионер Славица Стоянович битта гол билан жавоб қайтарди – 2:1. 

Маълумот учун, Рўзиқул Бердиев мураббийлигидаги «Насаф» жамоаси 7 ўйиндан кейин 11 очко билан Суперлигада 8-ўринни эгаллаб турган бўлса, «Навбаҳор» 9 ўйиндан кейин 10 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Ўртоқлик учрашуви.
11 июнь (жума)
«Насаф» - «Навбаҳор» - 2:1
Тошкент
, «Тўқимачи» стадиони.
Голлар: Ғолиб Ғайбуллаев 19, Шохмалик Комилов 28 - Слависа Стоянович 62.
«Насаф»: 13. Aзамат Сойибов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Дилшод Саитов, 15. Жўрабек Маннонов, 19. Ҳусайн Норчаев (3. Жафар Каримов 80'), 20. Суҳроб Нуриллоев (55. Шаҳзод Aкрамов 60'), 22 Aкмал Мозговой (70. Aбубакр-Ризо Турдиалиев 46'), 28. Сардор Саъдуллаев (71. Жасур Жумаев 75'), 34. Шерзод Насруллаев, 50. Шоҳмалик Комилов (88. Марко Станоевич 46'), 41. Укеме Уильямс (6. Муродбек Раҳматов 40').

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар