11.06.2021 09:33
1843
Де Брйюне Россия билан ўйинни ўтказиб юборишини маълум қилди

Бельгия миллий жамоаси яримҳимоячиси Кевин де Брюйне Евро-2020нинг 1-туридан ўрин олган Россияга қарши ўйинни ўтказиб юборишини маълум қилди. 

«Манчестер Сити» футболчиси ЕЧЛ финалида бурни ва кўзидан олган жароҳатини даволамоқда. 

«Умид қиламанки, иккинчи баҳсда майдонга тушаман. Ҳали ҳам оғриқ бор, лекин анча яхшиман. Вақти-вақти билан қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақишга тўғри келмоқда», — дейди футболчи.

Россия — Бельгия баҳси 12 июнь куни бўлиб ўтади. 

Аввалроқ Бельгия вингери ҳам Эден Азар русларга қарши ўйинни захирадан бошлаши хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар