10.06.2021 10:07
3800
Месси ҳануз шартномани узайтириш бўйича «Барселона»дан расмий таклиф олмади

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳали ҳам шартномани  узайтириш бўйича клубдан расмий таклиф олмади, деб хабар беради Marca. 

Манбага кўра, келишув бўйича гап-сўзлар бўлган, аммо аргентиналик ҳужумчига кўриб чиқиши ва қарор қабул қилиши мумкин бўлган таклиф берилмаган. 

Аввалроқ «Барселона» Мессига 10 йиллик шартнома таклиф қилгани хабар берилганди. 

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчининг Каталония клуби билан шартномаси муддати 30 июнда якунига етади. 

Месси ўтган мавсумда Ла Лигада 35та ўйин ўтказиб, 30та гол урди ва 11та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар