10.06.2021 20:05
9581
Абрамов Яман билан ўйин олдидан: «Машариповдан яхши ўйин кутаман»

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Яманга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мураббийниг айтишича, Яманга қарши ўйинда жамоа етакчиларидан бўлган Жалолиддин Машариповдан яхши ўйин кутади.

«Мақсадимиз ўзгаргани йўқ, кейинги босқичга чиқиш учун ҳар бир ўйинга жиддий тайёрланамиз. Бу учун қолган ўйинларни ютишимиз керак. Ҳозир эса фақат Яман ҳақида ўйлаяпмиз.

Эртага стадионда яманлик мухлислар кўп бўлса керак. Яманга қарши ўйинда Машариповдан яхши ўйин кутаман, у жамоамиз етакчиларидан. Буни майдонда ҳам исботлаши керак. Рақиб имкон берган даражада ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Жароҳат олган футболчилар бор, шу сабаб эртага ўзгаришлар бўлса керак», деди Абрамов матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Яман – Ўзбекистон ўйини 11 июн куни Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади. Гуруҳдаги охирги ўйинни эса Абрамов жамоаси 15 июн куни Саудияга қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар