09.06.2021 18:28
6278
ЖЧ-2022 саралаши. Жанубий Корея Шри-Ланкани тор-мор этиб, гуруҳдан чиқиш масаласини деярли ҳал этди

ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи доирасида Жанубий Корея миллий жамоаси Шри-Ланкага қарши майдонга тушди.

Учрашувда кореяликлар рақибларини аяб ўтиришмади – 5:0. Шу куни Сон Ҳён Мин захира ўриндиғида қолдирилди.

Ушбу ғалабадан кейин Жанубий Корея миллий жамоаси 13 очко билан гуруҳда яққол пешқадамга айланиб олиб, кейинги босқич йўлланмаси масаласини деярли ҳал этди. Туркманистонга мағлуб бўлган Ливан 10 очко билан 2-ўринда қолган бўлса, Туркманистон саралаш босқичини 9 очко билан 3-ўринда якунлади. Қайд этиш жоиз, Ливан 10 очко билан 2-ўринлар орасида энг яхши натижага эга бўлиб турибди.

Маълумот учун, Жанубий Корея сўнгги турда Ливан қарши майдонга тушади. Ўйин 13 июнь куни ўтказилади.

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. 9-тур
9 июнь (чоршанба)

Шри Ланка – Жанубий Корея – 0:5
Голлар: Ким Шин Вук 14, 42, Донг Ли 22, Хван Хи Чхан 53, Бин Ён 77.

Турнир жадвали:

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар