09.06.2021 13:21
10353
ЖЧ-2022 саралаши. Туркманистон сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, Ливанни мағлуб этди

ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи доирасида Туркманистон миллий жамоаси ўз гуруҳидаги сўнгги ўйинини Ливанга қарши ўтказди.

Қизиқарли кечган учрашувнинг 59-дақиқасида Зафар Бобожоновнинг голидан кейин қўшниларимиз ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса, 73 ва 75-дақиқаларда ливанликлар гол уриб, устунликни ўз томонига оғдириб олишди – 1:2.

85-дақиқада Аннагулиев фарқни тенглаштиргач, 86-дақиқада ливанликлар бир киши кам бўлиб қолишди. 90-дақиқага келиб Аннадурдиевнинг голи Туркманистонга иродали ғалаба келтирди – 3:2. 

Натижада, Ливан 10 очко билан 2-ўринда қолган бўлса, Туркманистон саралаш босқичини 9 очко билан 3-ўринда якунлади. 

Қайд этиш жоиз, Ливан 10 очко билан 2-ўринлар орасида энг яхши натижага эга бўлиб турибди.

ЖЧ-2022 саралаши. 9-тур
9 июнь (чоршанба)
Туркманистон – Ливан – 3:2
Голлар
: Зафар Бобожонов 59, Гуйчмурод Аннагулиев 85, Алтимурод Аннадурдиев 90 – Рабиҳ Атая 73, Саад 75. 
Четлатиш: Мансур Нур (Ливан) (86).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар