09.06.2021 09:23
2274
Темур Кападзе: «Нефтчи»нинг услуби ва ҳаводан келиб чиқиб, кўпроқ узун паслар билан ўйнадик»

«Олимпик» бош мураббийи Темур Кападзе Про лиганинг 10-туридан ўрин олган «Нефтчи»га (3:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ғалаба билан табриклайман. Йигитларга раҳмат айтаман. Ўтган ўйиндан сўнг («Динамо», 1:2) кайфиятимиз бузилганди. «Нефтчи» билан баҳсга жиддий тайёрландик. Биринчи даврадаги ўйин видеосини кўриб чиқдик. Якунда ҳақли ғалабани қўлга киритдик.

Аввалги ўйиндаги мағлубиятга иқлимга мослашишдаги қийинчилик сабаб бўлди. Украинада +17 даража эди, бу ерда иссиқ. 3 кун ичида ҳавога мослашишда ва тикланишда қийналдик. Шунингдек, «Динамо» ҳам яхши ўйнади.

Узун паслар билан ўйнаганимиз рақибга боғлиқ. Чунки «Нефтчи» ҳам шунақа ўйнайди. Прессинг қилиб, куч сарфлаш хато бўларди. Шунинг учун кутдик. Ҳавони ҳам инобатга олдик.

Темур Мамасиддиқов? Йил бошидан бери анча ўсди. Ҳужумларни якунлашдаги муаммолари вақт ўтиши ва тажриба билан бартараф этилади. Муҳими, вазиятлар яратяпмиз, ишлаяпмиз», — дея Кападзенинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар