09.06.2021 07:06
8130
Сингапурга қарши ўйинда жароҳат олган футболчилар ҳолати ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралашининг иккинчи босқичини ўтказиш учун Саудияда бўлиб турибди. 7 июн куни Сингапурга қарши ўйинда миллий жамоа 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Ўтган ўйиндан кейин миллий жамоанинг 4 нафар футболчиси – Ҳусниддин Алиқулов, Ҳожимат Эркинов, Одил Аҳмедов ва Ислом Қобилов турли даражада жароҳат олганди. Миллий жамоа шифокори Аброр Пириев бу футболчиларниг ҳолати ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Ҳожимат Эркинов ва Ҳусниддин Алиқулов тиззасидан жароҳат олган. Шифокор Алиқулов катта эҳтимол билан Саудияга қарши охирги тур ўйинида сафга қайтишини айтди, бироқ Эркиновнинг ҳолати тўлиқ натижалар чиқишига боғлиқ.

Шунингдек, енгил жароҳат олган Одил Аҳмедов ва Ислом Қобилов 8 июндаги машғулотларни ўтказиб юборгани, бироқ уларнинг ҳолати яхши экани айтилди.

Маълумот учун, ЖЧ-2022 Осиё саралаш босқичида қатнашаётган Ўзбекистон «D» гуруҳида 12 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Гуруҳ етакчиси Саудияда 14 очко бор. Бу икки жамоа охирги турда ўзаро тўқнаш келади ва Ўзбекистоннинг кейинги босқичга чиқиш-чиқмаслиги катта эҳтимол шу ўйинда ҳал бўлади. Унгача Абрамов жамоаси 11 июн куни Яман билан ҳам ўйнайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар