09.06.2021 10:45
1043
Швеция миллий жамоасининг икки ўйинчисида коронавирус аниқланди

Швеция миллий жамоаси лагерида коронавирус билан касалланганлар аниқланди. 

«Ювентус» яримҳимоячиси Деян Кулусевски ва «Болонья» ҳавбеки Маттиас Сванбергнинг топширган тестлари мусбат натижа берган.

Кулусевски 7 июнь куни тест топширганди, унинг жавоби аввалроқ маълум бўлганди. Шу сабабли у Стокгольмда изоляцияга олинди ва миллий жамоа билан Гётеборгга бормади. Сванбергнинг натижаси эса машғулотлар пайтида маълум бўлди. Энди қолган жамоа аъзолари яна бир бор тест топширишади. 

Швеция Евро-2020даги биринчи ўйинини 14 июнь куни Испанияга қарши ўтказади. Ўз навбатида «қизил фурия» вакиллари ҳам карантин режимида, чунки яримҳимоячи Серхио Бускетсда COVID аниқланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар