09.06.2021 17:35
2910
Португалиялик мутахассис «Вулверҳэмптон» янги бош мураббийига айланди

Англиянинг «Вулверҳэмптон» клуби янги бош мураббийини эълон қилди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, португалиялик мутахассис Бруну Лажи «бўрилар» бош мураббийи сифатида иш бошлаган. Бруну Мигел Силва ду Нашсименту 2018/19 йилги мавсумда «Бенфика» ёшлар жамоасида, 2019/20 йилги мавсумда эса «Бенфика» клубини бошқарган.

45 ёшли Бруну «Вулверҳэмптон»да жамоани тарк этган ҳамюрти – Нуну Эшипириту Сантунинг ўрнини эгаллади. 

Маълумот учун, «бўрилар» АПЛ якунланган мавсумини 45 очко билан 13-ўринда якунлашди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар