09.06.2021 15:52
9656
Ҳожимат Эркинов учун Саудиядаги саралаш босқичи якунланди

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Ҳожимат Эркинов Саудия Арабистонида ўтаётган ЖЧ-2022 2-саралаш босқич гуруҳ ўйинлари қолган учрашувларини ўтказиб юборадиган бўлди.

Ўзбекистон – Сингапур (5:0) учрашувининг 2-бўлими бошида Достонбек Ҳамдамов ўрнига майдонга тушган Ҳожимат Эркинов 60-дақиқада жароҳат олиб, ўрнини Темурхўжа Абдухолиқовга бўшатиб берганди.

Ўзбекистон миллий жамоаси бош шифокори Аброр Пирриевнинг Tribuna.uz’нинг инстаграм саҳифасидаги чиқишида айтишича, Ҳожимат Эркиновнинг оёқ пайлари чўзилгани гумон қилинмоқда, аммо жароҳатга ҳали аниқ ташхис қўйилмаган. Қайд этилишича, Эркинов Саудиянинг ўзида ёки Тошкентга қайтгач чуқур тиббий текширувдан ўтиб, жароҳати қай даража жиддийлиги маълум бўлади. Шунга қарамай, у миллий жамоанинг Яман ва Саудия Арабистонига қарши ўйинларини ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Ўзбекистон – Яман учрашуви 11 июнь, Саудия Арабистонига қарши якуний баҳс эса 15 июнь куни ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар