09.06.2021 15:07
8232
Моуриньо Сардор Озмунни «Рома»да кўрмоқчи

Эрон миллий жамоаси ҳамда «Зенит» клуби форварди Сардор Озмун ёзги трансфер ойнасида Россия клубини тарк этиши кутилмоқда.

Corriere dello Sport’нинг ёзишича, эронлик ҳужумчи янги мавсумни Италия А Сериясида бошлаши мумкин. Озмун «Рома» клуби трансфер қизиқишлари доирасига тушган. Римликлар янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Андреа Белоттини «Торино»дан трансфери амалга ошмаса, ҳужум чизиғини кучайтириш учун Сардор Озмунни таклиф этмоқчи.

Аввалроқ, Рим клуби босниялик форварди Эдин Жекони трансферга қўймоқчи экани ҳақида хабар берилганди. 

Маълумот учун, 26 ёшли форслар ҳужумчиси Россия Премьер-лигаси жорий мавсумида 24 ўйинда 19та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар