09.06.2021 16:09
1429
Маурицио Сарри - «Лацио» бош мураббийи 

«Ювентус» собиқ бош мураббийи Маурицио Сарри Римнинг «Лацио» клуби устозига айланди.

Рим клуби твиттердаги саҳифасида сигарета эмодзисини эълон қилиб, Саррининг тайинланганига ишора қилди. Италиялик инсайдер ва журналист Фабрицио Романо ҳам Сарри «Лацио» бош мураббийига айланганини тасдиқлади. Италиялик 62 ёшли мутахассис «бургутлар» билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган.

Сарри 2020 йилда «Ювентус» билан чемпионликка эришганидан кейин истеъфога чиқиб, ҳозиргача ишсиз эди. У бунгача «Челси», «Наполи», «Эмполи» ва бошқа клубларда фаолият юритган. 

Эслатиб ўтамиз, «Лацио» А Серия жорий мавсумида Симоне Индзаги қўл остида 6-ўринни эгаллаган ва мавсум якунлангач, Индзаги Антонио Конте ўрнига «Интер» бош мураббийига айланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар