09.06.2021 18:30
10254
Теглар
Манба: Усмон Тошев Тожикистон миллий жамоасидан истеъфога чиқиб, Ўзбекистон клубида иш бошлайди 

Ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошевнинг Тожикистондаги уч йиллик фаолияти якунланиш арафасида, дея хабар бермоқда «Азия-плюс» нашри.

Тожикистон нашрининг ёзишича, Усмон Тошев 15 июнь кунги ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи сўнгги тури доирасидаги Мьянма – Тожикистон ўйинидан кейин истеъфога чиқади. Бу ҳақда нашрга Тожикистон футбол федерациясидаги манба хабар берган.

2018 йилда дастлаб Тожикистон олимпия жамоаси, сўнг миллий жамоаси бошқарувини ўз қўлига олган Усмон Қудратович Японияда ўтаётган марказлашган саралаш турниридан қайтгач, расман истеъфо ҳақида эълон қилинади. Унинг ўрнига ким тайинланиши ҳозирча номаълум. 

Аввалроқ, Душанбенинг «Истиқлол» клуби бош мураббийи Виталий Левченко Тожикистон миллий жамоасида иш бошлаши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди. Мураббийнинг ўзи эса икки жойда ишламаслиги ҳақида айтганди.

«Усмон Тошев она шаҳри Бухорога қайтиб, маҳаллий клубни ўз қўлига олади», - дейилади хабарда. Бунгача Усмон Қудратович май ойида «Бухоро» клуби директори этиб тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон миллий жамоаси сўнгги турда Японияга мағлубиятга учраганига қарамай, 2-ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олиш имкониятига эга бўлиб турибди. Бунинг учун Усмон Тошев шогирдлари билан бирга Қирғизистон миллий жамоаси ҳам сўнгги турларда Мьянмани йирик ҳисобда мағлуб этиши лозим. Ўшанда Мьянма сўнгги ўринга тушиши ва бу жамоанинг 1-даврада Тожикистонни мағлуб этгани бекор бўлади. Шу тариқа, Тожикистон миллий жамоасида ҳам математик имконият сақланиб қолган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар