09.06.2021 09:21
3744
Илҳом Мўминжонов: «Шармандаларча ютқаздик. Бундай ўйин билан Суперлигага чиқа олмаймиз»

«Нефтчи» бош мураббийи Илҳом Мўминжонов Про лига 10-туридан ўрин олган «Олимпик» (0:3) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Шармандаларча ютқаздик. Бунақа ўйин билан Суперлигага чиқиб бўлмайди. «Олимпик» ҳам жисмоний, ҳам тактик томонлама яхши тайёрланган экан. Футболчиларимни таний олмадим. «Бухоро» (0:2) билан баҳс ҳам огоҳлантирув қўнғироғи бўлганди. 

2 ўйинда 5та тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, ҳимоячиларга шикоятим йўқ. Яримҳимоячи ва ҳужумчиларимиз ёмон ҳаракат қилишяпти. Бу баҳсдан кейин ўзларига савол бериб кўришса керак. «Олимпик»нинг 18-19 ёшли йигитлари қўпол қилиб айтганда, уларни «йиртиб ташлашди». Хатолардан тўғри хулоса чиқариб, «Янгиер» билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Трансферлар? Бундай ўйнашда давом этсак, албатта. Ҳужум чизиғидаги футболчилар сифат жиҳатидан талабга жавоб беришмаяпти. Биринчи даврада яна икки тур қолди. Шу ўйинлар кўп футболчиларнинг жамоадаги келажагини белгилаб беради», — дея Мўминжоновнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар