09.06.2021 14:51
4607
«Челси» Ҳоланд бўйича «Боруссия» билан музокара бошлади. Трансфер Лондон клуби учун рекордга айланиши мумкин

Лондоннинг «Челси» клуби «Боруссия» форварди Эрлинг Ҳоланд трансфери бўйича музокара бошлади, дея хабар бермоқда Daily Mail.

Манбанинг ёзишича, «Челси» бош мураббийи Томас Тухель ва клуб хўжайини Роман Абрамович ҳужум чизиғини кучайтириш учун норвегиялик форвардни жамоага олиб келмоқчи. Қайд этилишича, Эрлингнинг ўзи ҳам Тухель қўл остидаги жамоага ўтишни истамоқда, аммо голеадор форвардни Дортмунддан Англияга олиб келиш Лондон клубига 200 миллион еврога тушиши мумкин. Футболчининг 100 миллион евродан юқори трансфер баҳоси, турли бонуслар, узоқ муддатли шартнома ва Ҳоланднинг катта маош олишни кўзлаётгани, қолаверса унинг агенти Мино Райоланинг катта улуш олиши трансфер қийматини «Челси» учун рекорд даражага кўтаради.

Маълумот учун, Эрлингнинг Дортмунд клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган. 20 ёшли норвегиялик форвард якунланган мавсумда жами 40 ўйинда майдонга тушиб, 40та гол ва 11та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt Эрлингнинг трансфер қийматини 110 миллион еврога баҳолаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар