09.06.2021 15:20
5062
«Барса» «Манчестер Сити»нинг яна бир етакчисига қизиқмоқда

«Манчестер Сити» ҳужумкор футболчиси Раҳим Стерлинг ёзги трансфер ойнасида клубини тарк этиши мумкин.

Sky Sport’ журналисти Маттео Мореттонинг хабар беришича, «Барселона» англиялик 26 ёшли ҳужумкор яримҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш устида иш бошламоқчи. Қайд этилишича, клуб Стерлинг учун бир неча футболчисини Манчестер клубига қўйиб юборишга тайёр. Клуб англиялик футболчини жамоа ўйинига жуда мос ўйинчи деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ, Стерлинг клубдаги вазиятидан қониқмаётгани боис, «Манчестер Сити»ни тарк этмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Раҳим АПЛ жорий мавсумида 31 ўйинда майдонга тушиб 10та гол ва 7та голли узатмага муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада «Барса» «Манчестер Сити»ни эркин агент сифатида тарк этган Серхио Агуэро билан шартнома имзолаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар