08.06.2021 07:03
8078
Вадим Абрамов: «Ўйин борасида эътирозлар бор»

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Сингапурга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Аввало бундай қийин об-ҳаво шароитида ўйнаган йигитларга раҳмат айтишим керак, улар кўп тер тўкишди. Натижа яхши бўлди, бироқ бундай ўйин учун жуда кўп сариқ карточка (3 та) ва жароҳатлар (Алиқулов ва Эркинов) кузатилди. Майдон ҳам оғирроқ эди, йўқ жойдан оёқларини қайириб олишди.

Ҳисоб яхши кўринишда бўлса-да, ўйин борасида эътирозлар бор. Биринчи ўйин олдидан ҳаяжон бўлганини ҳам инобатга олиш керак. Икки жароҳат олган футболчимиз ҳам тиззасида оғриқ сезди, уларнинг ҳолати эртага аниқ бўлади. Мажбурий ўзгаришлар сабаб ўйин давомида захирага олиб, дам бермоқчи бўлган футболчиларимиз охиригача ўйнашга мажбур бўлишди», деди Абрамов.

ЖЧ-2022 Осиё саралашининг «D» гуруҳида қатнашаётган Ўзбекистон айни дамда 12 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Абрамов жамоаси 11 июн куни Яман билан, 15 июн куни Саудия билан ўйнайди. Ўзбекистон кейинги икки ўйинда ғалаба қозонсагина муаммосиз кейинги босқичга йўл олиши мумкин. Акс ҳолда жамоанинг имкониятлари ўз қўлида бўлмай қолади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар