08.06.2021 19:32
7744
Теглар
Про лига. «Олимпик» йирик ҳисобдаги ғалабаси билан «Нефтчи»ни кетма-кет 2-мағлубиятни тан олишга мажбур қилди, «Орол» «Шўртан»ни мағлуб этди

Про лига 10-тури доирасидаги сўнгги икки учрашув якунига етди.

Турнир пешқадами «Нефтчи» кутилмаганда Тошкентда «Олимпик» жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Темур Кападзе бошчилигидаги ёш жамоа Илҳом Мўминжонов мураббийлигидаги тажрибали рақиб дарвозасига учта гол киритди – 3:0.

Кетма-кет иккинчи мағлубиятига қарамай, «Нефтчи» 19 очко билан 1-ўринда қолди. «Олимпик» эса бу ғалаба билан очколари сонини 17тага етказиб, «Бухоро»га етиб олди.

«Орол» эса Ғузорга сафар қилиб, Наврўзбек Алимовнинг голи эвазига «Шўртан»ни сафарда мағлуб этишга эришди – 1:0.

Натижада, Нукус клуби 9 очко билан «Оқтепа»ни ортда қолдириб, «Янгиер»га етиб олди. «Шўртан» 2 очко билан 9-ўринда қолди.  

Про лига. 10-тур. 
8 июнь (сешанба)
.
«Олимпик» - «Нефтчи» - 3:0
Ҳакам: Азиз Асимов
Голлар: Абдурауф Бўриев 47, Муҳаммадали Ғиёсов 61, Алишер Одилов, 64.
«Олимпик»: Владимир Назаров, Саидазамат Мирсаидов, Шохжаҳон Султонмуродов, Беҳзод Шамсиев, Темур Мамасидиқов, Бектермир Абдуманнонов, Достон Турсунов, Абдурауф Бўриев, Алишер Одилов, Шаҳзод Тоиров Муҳаммадали Ғиёсов.
«Нефтчи»: Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Собит Синдоров, Абдуллоҳ Олимов, Шавкатжон Муллажонов, Аъзамжон Алиев, Сайдулло Раҳматов, Дарко Станоевич, Руслан Розиев, Марко Обрадович, Улуғбек Ҳошимов

«Шўртан» – «Орол» - 0:1
Ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

Гол: Наврўзбек Алимов, 78.
«Шўртан»: 25.Асилбек Бердиалиев, 2.Нурали Падаров, 4.Шаҳзод Абдивоҳитов, 6.Элёр Омонжонов, 7.Бекзод Сувонов, 9.Азиз Рашидов, 34.Шаҳзод Жўраев, 55.Чориёр Турсунқулов, 66.Аҳмад Қобилжонов, 77.Салоҳиддин Санақулов, 85.Сарвар Бўронов. 
«Орол»: 16.Улуғбек Бекбосинов, 4.Расул Мусаев, 7.Дамир Низанов, 13.Альберт Сдиков, 14.Руслан Менлимуратов, 15.Азамат Алланиёзов, 18.Ислом Сейтназаров, 19.Арслан Юсупбаев, 23.Нодиржон Нурматов, 24.Норхон Шерипов, 77.Ербол Сейтназаров.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар