08.06.2021 12:37
1249
ПФЛ Про лига май ойининг энг яхши мураббийи ва футболчисини эълон қилди

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси май ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси номини эълон қилди.

Унга кўра, «Хоразм» бош мураббийи Александр Ежов май ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Урганчликлар ўтган ойдаги 4 ўйинда 1 ғалаба, 2 дуранг ва 1та мағлубиятга учраган. Бу борада «Нефтчи» устози Илҳом Мўминжонов ва «Бухоро» собиқ бош мураббийи Даврон Файзиев ҳам номзодлар қаторида эди.

Май ойининг энг яхши ўйинчиси дея «Бухоро» ҳужумчиси Даврон Исоқов топилди. У ўтган ойдаги 4 ўйинда 4 марта рақиб дарвозасини ишғол этган. Ундан ташқари, Сардор Абдунабиев, Марко Обрадович (иккиси ҳам «Нефтчи»), Шаҳзод Бешимов («Хоразм») ва Ислом Каримов («Оқтепа») сингари ўйинчилар номзодлар қаторида келтирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Рўзимбой Аҳмедов ва Илҳом Мўминжонов ой лауреатига айланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар