07.06.2021 17:53
8059
ЖЧ-2022 саралаш ўйини. Тожикистон Японияга мағлуб бўлди, «Навбаҳор» футболчисидан гол

ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида «F» гуруҳи ўйинлари марказлашган ҳолда Японияда ўтказилмоқда. Бугун, 7 июнь куни гуруҳдаги иккинчи учрашув доирасида Япония Тожикистонга қарши баҳсда майдонга тушди.

Ушбу баҳсда Усмон Тошев жамоа етакчиси Алишер Жалиловнинг хизматидан фойдалана олмади. Тожикистонлик ҳужумчи жароҳат сабабли Японияга кела олмаган.

Қизиқарли кечган учрашувнинг 6-дақиқасида Фуруҳаси ҳисобни очган бўлса, 9-дақиқада «Навбаҳор» яримҳимоячиси саналмиш тожикистонлик яримҳимоячи Эҳсони Панжшанбе ўз голи билан фақрни йўққа чиқарди – 1:1. 

40-дақиқага келиб «Саутҳэмптон» ҳужумчиси япониялик Такуми Минамино мезбонларни ҳисобда олдинга чиқарди – 2:1.

Иккинчи бўлимда эса Хасимото ва Кавабэнинг голлари «самурайлар»га йирик ғалабани келтирди – 4:1.

Мағлубиятга қарамай, Тожикистон гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди. Қўшниларимиз 15 июнь куни Осакада Мьянмага қарши майдонга тушади.

Япония 7 ўйиндан кейин 21 очко билан гуруҳдан чиқиш вазифасидан муддатда аввал бажарган бўлса, Тожикистон 10 очко билан 2-ўринда бормоқда. 

Қирғизистонни мағлуб этган Мўғулистон 6 очко билан 5-ўринда қолган бўлса, Қирғизистон 7 очко билан 3-ўринда қолди. 

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. «F» гуруҳи.
Япония – Тожикистон – 4:1
Голлар
: Кёго Фуруҳаси 6 (1:0), Эҳсони Панжшанбе 9 (1:1), Такуми Минамино 40 (2:1), Кэнто Хасимото 51 (3:1), Хаяо Кавабэ 71 (4:1).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар