07.06.2021 14:13
10122
ЖЧ-2022 саралаш ўйини. Ҳимоячи дарвозани қўриқлаган ўйинда Қирғизистон Мўғулистонга мағлуб бўлди

ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида «F» гуруҳи ўйинлари марказлашган ҳолда Японияда ўтказилмоқда.

Кунчиқар юртдаги дастлабки учрашувидан аввал Александр Крестинин мураббийлигидаги Қирғизистон миллий жамоаси катта муаммоларга йўлиқди. Жамоа мураббийлар штаби ва уч нафар дарвозабон коронавирус юқтирганлар билан алоқада бўлгани туфайли эҳтиёт чораси сифатида карантинга олинди. Натижада қирғизистонликлар ҳимоячиси Айзар Акматов Мўғулистонга қарши ўйинда дарвозабон сифатида майдонга тушди.

Учрашувнинг 34-дақиқасида Оюунбаатар Мижидорж томонидан киритилган гол гуруҳ аутсайдери бўлган мўғулларга кутилмаган ғалабани тақдим этди – 1:0.

Натижада, Мўғулистон 6 очко билан 5-ўринда қолган бўлса, Қирғизистон 7 очко билан 3-ўринда қолди. Гуруҳдаги яна бир баҳс Соат 15:30да гуруҳ пешқадамлари Япония ва Тожикистон ўртасида кечади.

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. «F» гуруҳи.
Қирғизистон – Мўғулистон – 0:1
Гол
: Оюунбаатар Мижидорж, 34.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар