07.06.2021 19:39
9286
Ўзбекистон Саудияда ҳаво айланмайдиган стадионда ўйнайди. Бу Абрамовга ёқмаган

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқичидан ўрин олган охирги учта ўйинни Саудия Арабистонида ўтказади. Вадим Абрамов бошчилигидаги миллий жамоа ўйинларни Ар Риёддаги Қирол Фаҳд номидаги стадионда ўтказади.

Tribuna.uz Инстаграм саҳифасидаги жонли эфирда қатнашган ЎФА матбуот котиби Даврон Файзиев бу стадионда ўйнаш бош жамоа мураббийи Вадим Абрамовга ёқмаганини айтди. Мураббий 70 минг томошабинни ўз бағрига сиғдирувчи муҳташам аренада ҳаво айланмаслигидан норози бўлган.

Саудия Арабистони миллий жамоаси эса катта эҳтимол айнан мана шу сабабдан бу стадионда бирорта ўйин ўтказмайди. Саудиянинг кейинги ўйинлари Қирол Сауд университети стадионида ўтказилади. Олдинги ўйинларни ҳам жамоа шу аренада ўтказган. Саралашнинг охирги туридан ўрин олган Саудия ҳамда Ўзбекистон ўйини ҳам шу стадионда ўтади.

Маълумот учун, марказлашган тарзда Саудияда ўтаётган саралашнинг ўйинларни Ўзбекистон миллий жамоаси бугун, 7 июн куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да Сингапурга қарши баҳс билан бошлайди. Абрамов жамоаси кейинги турларда Яман ва Саудия билан ўйнайди. Гуруҳда биринчи ўринни олган жамоа тўғридан тўғри ҳал қилувчи босқичга чиқади. Шунингдек, гуруҳларда иккинчи ўринни олган жамоаларнинг энг яхши натижа қайд этган тўрттаси ҳам кейинги босқичда ўйнайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар