Унутилган «шаҳарликлар». Шмейхелдан Рабьогача

Футболчиларнинг фаолият йўллари турлича кечади. Кимдир ўзи тўп тепган барча жамоаларда қандайдир эсда қоларли ишларни амалга ошириб кетади. Баъзиларни эса қайсидир клубда ўйнаганини умумантасаввур қила олмаймиз. Қуйида сўз юритиладиган футболчиларнинг «Манчестер Сити» аъзоси бўлганини билувчилар жуда озчиликниташкил қилади. Уларнинг «шаҳарликлар»га алоқадор эканини биладиганлар ўзларини бемалол футбол билимдони, деб аташлари мумкин.

Даниэль Старриж - 32та ўйин, 6та гол

Келгуси фаолияти: «Челси», «Болтон», «Ливерпуль», «Вест Бромвич», «Трабзонспор»

Англиялик «раққос»ни футбол мухлислари «Челси» ва «Ливерпуль»даги ўйинлари орқали яхши танийдилар. Бироқ, «Манчестер Сити»да ўтган йиллари шунчаки унутиб юборилган. Сабаби, у манчестерликлар сафида бор йўғи 6тагина гол урган, холос.

Манчестердан «Челси»га йўл олгач, илк мавсумидаёқ Карло Анчелотти билан Премьер-лига титулини қўлга киритди. Эътиборлиси, «Сити»да омади юришмаган йигитча «Карло ота»га жуда ёқиб қолади ва барча мусобақаларда 43та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол уради. Яъни, Старриж чемпионлик медалларини захира ўриндиғини «гуллатгани» учун эмас, ўз ҳаракатларининг самараси сифатида бўйнига илган.

Шунингдек, инглиз форварди Чемпионлар лигасини икки клуб билан ютган кам сонли футболчиларнинг биридир.

Каспер Шмейхель - 10та ўйин

Келгуси фаолияти: «Ноттс Каунти», «Лидс», «Лестер»

Каспер ва «Сити» узоқ йиллар бир-бирларига алоқадор бўлиб келишган. Аммо, у «шаҳарликлар»таркибида жуда кам ўйинларда майдонга туширилган. Трансфер ҳуқуқи клубга тегишли бўлган йилларнинг 5тасини ижара асосида бошқа жамоаларда ўтказган. Ниҳоят, 2009 йилда «Ноттс Каунти» уни тўлиқлигича сотиб олади.

«Манчестер Юнайтед»нинг афсонавий дарвозабони Петер Шмейхелнинг ўғли азалий рақиб жамоа сафида ўйнаганини кўпчилик яхши билмайди. Унинг ўзи ҳам Манчестердаги йилларини у қадар чиройли хотиралар билан эсламаса керак.

Бироқ, «Сити»дан кейинги фаолиятида у Чемпионшип ва Премьер-лигани ютишга эришди. «Тулкилар»нинг чемпионликдан ёдгор қолган кам сонли футболчилари орасида даниялик кипер ҳам бор. Унга ҳам айни дамдаги клубида афсона сифатида қарашлари шубҳасиз.

Денис Суарес - 2та ўйин

Келгуси фаолияти: «Барселона Б», «Севилья», «Вильярреал», «Барселона», «Арсенал», «Сельта»

Испаниялик футболчининг ҳам Манчестердаги саргузаштлари у қадар ёрқин кечмаган. 2011 йилда «Сельта»дан Англияга сафар қилган яримҳимоячи бу ерда сезиларли ҳеч бир ишни амалга ошира олмаган.

Кейинчалик, у яна Испанияга қайтди ва босқичма-босқич ўз футболини тиклаб борди. 2015 йилда «Барселона» «Вильярреал»да муваффақиятли ўйнаётган Суаресга Хавининг ўринбосари сифатида қараб, ўзтаркибига қўшиб олди. Аммо унинг Каталониядаги иккинчи уриниши ҳам омадсиз кечди. Жароҳатлар, марказдаги рақобат уни захирада қолдириб юборди. «Арсенал»да ҳам ярим мавсум ҳаракат қилган Денис ҳозирча яна қадрдон уйига қайтди. Вигода у ўртача даражадаги ўйин намойиш этиб келмоқда. Испаниялик яримҳимоячининг даражаси мутахассислар кутганидек юқори бўлиб чиқмади.

Адриен Рабьо - Бирорта ўйинда майдонга тушмаган

Келгуси фаолияти: «ПСЖ», «Тулуза», «Ювентус»

Ҳа, Адриен ҳам бир пайтлар Манчестер клубига тегишли бўлган. Катталар жамоасида бирорта ўйинда майдонга тушмаганини тўғри тушунишимиз керак. Бу даврда у жуда ёш эди ва манчестерликларда Яя Туре, Фернандо, Фернандиньо каби кучлироқ футболчилар бўлганди.

Француз футболчиси ўз ватанида анча обрў орттирди. «ПСЖ»таркибидаги бир нечта муваффақиятли мавсумлардан сўнг, Европа бўйлаб унга харидор клублар кўпая бошлади. Якунда, «Ювентус» уни ўз сафига қўшиб олди. Бироқ, 26 ёшли яримҳимоячи бу ерда ўртамиёна даражадаги футбол намойиш этмоқда. Бошқачароқ айтганда, Сарри ва Пирлонинг ўйин услубига у мос келмади. Бугун Туринда Аллегрининг янги даври бошланяпти. Балки, Рабьо унга ёқиб қолар…

Лорис Кариус - Бирорта ўйинда майдонга тушмаган

Келгуси фаолияти: «Майнц», «Ливерпуль», «Бешиктош», «Унион»

Немис посбони манчестерликларнинг 19 ва 21 ёшгача бўлган жамоаларида дарвозани қўриқлаган. Асосий жамоадан таклиф бўлавермагач, у ҳам ўз ватанига қайтиб кетади. Олмон юртида у яхши натижаларга эришади ва «Ливерпуль» уни Миньолега ўринбосар сифатида жамоага олиб келади.

Бир неча мавсум ичида ўз имкониятини кутган Кариусга Миньоле олган жароҳат қўл келади ҳамда асосий киперга айланиб олади. 2018 йилдаги Чемпионлар лигаси финалида туширган «қовун»лари сабаб уни узоқ йилларга унутмаслигимиз аниқ.

Мухлислар томонидан жиддий босимга учраган Лориснинг фаолияти мана шу ўйиндан сўнг, буткул пастлаб кетди. «Бешиктош» ва «Унион» сафида ҳам у қадар самарали ўйин намойиш эта олмаяпти.

Бен Ми - 1та ўйин

Келгуси фаолияти: «Бёрнли»

Ланкашир клубидаги узоқ йиллик фаолияти ва сардорлик боғичини бир неча йиллардан бери қўлдан бермаётгани сабаб Бенжаминни кўпчилик «арилар»тарбияланувчиси, деб ўйлайди. Сэлфордда туғилган болакай академия йилларини Манчестерда ўтказади. «Манчестер Сити»да ўйнаб юрган кезларида унга Америка Қўшма Штатларидан ҳамтаклифлар келиб тушади. Бироқ, у «туманли альбион»да қолишни афзал кўради. Роберто Манчини унга имконият беравермагач, ҳимоячи «Бёрнли»да паноҳ топади.

Ўтган мавсумда у ва жамоадошлари ажойиб ўйин кўрсатиб, топ-10да лигани якунлашган эди. Якунига етган мавсумда эса, улар анча қийин ҳолатда қолиб кетди. Муваффақиятсизликлар жамоани қуйи лигага тушириб юбориши ҳам мумкин эди.

Киран Триппьер - Бирорта ўйинда майдонга тушмаган

Келгуси фаолияти: «Барнсли», «Бёрнли», «Тоттенҳэм», «Атлетико»

Бери шаҳрида туғилган Киран 9 ёшида, 1999 йилда «Манчестер Сити» аъзосига айланади. 2007 йилда профессионал шартномага эга бўлганига қарамай, у катта жамоада бирорта ўйинда майдонга тушмаган. «Барселона»га қарши ўртоқлик ўйинида бир маротаба кўриниш бергани унинг «Сити»даги ягона хотираси бўлса керак.

Бугунги кунда Англия миллий жамоаси ва «Атлетико»нинг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланган Триппьер ўз омадини «Бёрнли»да топди. Ушбу клуб сафидаги ишончли ўйинлари орқали у «Тоттенҳэм» скаутлари назарига тушди. Кайл Уокерни «Сити»га пуллаган «шпорлар» унинг ўрнини айнан Триппьер билан тўлдирди.

Табиатан ҳақиқатпарвар Киран Даниэль Леви билан келиша олмагач, кутилмаганда Мадрид клубига ўтиб кетди. Хуанфран кетганидан сўнг, ўнг қанот ҳимоясида ишончли футболчига эҳтиёж сеза бошлаган «матрасчилар» учун у жуда мос келди.

Жейсон Денайер - Бирорта ўйинда майдонга тушмаган

Келгуси фаолияти: «Лион»

Белгиялик марказий ҳимоячи 2013 йилда Манчестерга келади. У каби бир қатор футболчиларни улгуржи сотиб олган «Сити» якунда улардан энг кучлисини ўз сафида сақлаб қолмоқчи бўлгани тушунарли. Денайер бу курашда ютиб чиқа олмади. Бироқ, у узоқ муддат ўзига имкон беришларини кутди. 2018 йилга келиб, Манчестерда қолишдан наф кўрмади ва «Лион»га йўл олди.

Францияда у ҳартарафлама ўсишга эришди. Компанининг терма жамоадаги фаолиятини якунлаши ортидан у учун «қизил иблислар»таркибида жой бўшади. «Лион» билан эса, ўтган мавсум ЕЧЛ чоракфиналида айнан «Манчестер Сити»нитаслим этишга эришди.

Херонимо Рулли - Бирорта ўйинда майдонга тушмаган

Келгуси фаолияти: «Реал Сосьедад», «Монпелье», «Вильярреал»

Руллини ҳозир ҳам кўпчилик футбол мухлислари танимаслиги мумкин. Яқиндагина «Вильярреал» билан Европа лигасида зафар қучган дарвозабон Аргентина термасининг узоқ йиллик муаммоси - дарвоза чизиғини мустаҳкамлаши кутиляпти. 2016 йилда «Депортиво» Мальдонадодан Манчестерга келган Рулли дарҳол «Реал Сосьедад»га ижарага бериб юборилади. 2018 йилга келиб, сосьедадликлар у билан тўлиқ шартнома имзолайди.

Ўтган мавсум аввалида «сариқ сувости кемаси» билан шартнома имзолаган ёш дарвозабон Европа лигаси финалида пенальтилар сериясидаги ғалаба голини киритиб, жамоасига чемпионлик унвонини тақдим этди. «Альбиселеста» Америка Кубоги олдидан узоқ йиллик бош оғриғидан қутилгандек туюлмоқда.  

«Squawka.com» сайтидан Абдулвосид Валихонов таржимаси. 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар