07.06.2021 21:09
12874
Гвардиола «Барселона»га қайтиши борасидаги саволга жавоб берди

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола «Cadena SER»га берган интервьюсида «Барселона»га қайтиш борасидаги саволга жавоб қайтарди. 

«Сити» билан 2 йиллик шартномам бор. Манчестерда бахтлиман ва барчаси шундайлигича давом этади. 

Куман келгуси мавсум учун идеал мураббий. Клуб президенти унга ишонч билдирганидан ғоят мамнунман. Бу йил ҳамма учун ҳам қийин мавсум бўлди ва Куман яна бир йил жамоада қолишга ҳақли ўйин кўрсатди. Иккинчи йил доим яхшироқ бўлади. Улар Испаниянинг энг кучли жамоаларидан бири эканлигини исботлай олишди», - деди испаниялик мутахассис. 

Маълумот учун, Гвардиола 2008-2012 йилларда «Барселона»ни бошқариб, клуб тарихидаги илк треблни қайд этганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар