06.06.2021 01:43
13641
Теглар
ЖЧ-2022 саралаши. Саудия Арабистони Яманни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади

Осиё қитъасида 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун саралаш баҳслари давом этмоқда. 

D гуруҳи пешқадами Саудия Арабистони ўз майдонида Яман дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритди. Ад Довсари ҳисобни очган бўлса, Ал Муваллад дублга эришди. 

Саудия очколарини 14тага етказиб, етакчлигини мустакамлади ва 2-ўриндаги Ўзбекистондан (бир ўйин кам) 5 очкога олдинда бормоқда. 5 очкога эга Яман сўнгги поғонада қолди. 

ЖЧ-2022 саралаши. Осиё
2-босқич. 5 июнь

Саудия Арабистони — Яман 3:0
Голлар:
Ад Довсари (4), Ал Муваллад (17, 32).
Саудия Арабистони — 21.Муҳаммад Ал Овайс, 2.Султон Ал Ғаннам, 3.Абдуллоҳ Маду, 7.Салмон Ал Фараж, 8.Абдуллоҳ Саад Алмалки (15.Али Ал Асмари, 87), 10.Салим Ад Довсари (18.Абдулраҳмон Ғариб, 90+1), 11.Солиҳ Холид Аш Шеҳри (9.Абдуллоҳ Ал Ҳамдан, 71), 13.Ёссир Аш Шаҳрони, 14.Абдуллоҳ Отайф (16.Сами Ал Нажи, 71), 19.Фаҳад Ал Муваллад (17.Муҳаммад Ал Кувайкиби, 90+1), 23.Ҳассан Ат Тамбакти.
Яман — 1.Муҳаммад Ал Айаш, 4.Мудир Ар Радаи, 5.Алаа Алдин Маҳди (6.Жалол Ал Жалол, 46), 7.Аҳмад Ас Сарори, 10.Муҳсин Муҳаммад Ҳасан (21.Муҳаммад Ал Важиҳ, 74), 11.Абдулвасеа Ал Матари, 13.Аҳмад Абдулвоҳид, 14.Манаф Саад (Абдулмуаин Ал Жарши, 46), 16.Носир Ал Гаҳваши, 19.Муҳаммад Али Боқшан (18.Али Абдуллоҳ Ҳафиз, 74), 20.Эмад Тавфиқ (17.Муфид Жамол, 46).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар