06.06.2021 15:37
15435
Теглар
«Интер» президенти Контенинг клубни тарк этгани сабабини тушунтирди

«Интер» клуби президенти Стивен Чжан жамоа бош мураббийи Антонио Контенинг клубдан кетиши ҳақида гапирди.

«Пандемия сабабли молиявийи қийин давр бошланди. 2019-2020 йилларда Европанинг бир қатор йирик клублари сингари «Интер»нинг ҳам зарарлари миқдори 2 миллиард еврога етди. Натижада биз ўз режаларимизни қайтадан кўриб чиқишга ва бошқа жойлардан ҳам маблағ излашга тушдик. Клубни сотишга ҳам рози эдик, аммо ҳеч қандай таклиф тушмади. Ҳозирги мақсадимиз – харажатларни камайтириб, аввалги молиявий барқарорликни тиклаш. Акс ҳолда биз янги инвесторларни топа олмаймиз. 

Конте масаласида гапирадиган бўлсам, клубдаги вазият бўйича қарашларимиз ўртасида катта фарқ бор эди. Айнан шу жиҳат у билан хайрлашишимизга олиб келди. Конте – ажойиб мураббий, аммо президент сифатида мен клубнинг барқарорлиги ҳақида кўпроқ ўйлашим керак», - дейди Чжан La Gazzetta dello Sport билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Конте жорий мавсум якунида «Интер» билан скудеттони қўлга киритиб, «Ювентус»нинг 9 йиллик чемпионлик сериясига барҳам берганди. 26 май куни эса истеъфога чиқишини эълон қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар