06.06.2021 18:08
5815
Теглар
Евро-2020: асосий саволларга жавоблар

Турнир қоидалари: плей-офф иштирокчилари қандай аниқланади ва бошқа муҳим саволлар.

Турнирнинг финал босқичи 2021 йилнинг 11 июнидан 11 июлига қадар бўлиб ўтади.

Гуруҳ босқичига кимлар йўл олган?

Пандемия туфайли 2021 йилга қолдирилган Евро-2020 турнирида иштирок этувчи 24 жамоа тўрттадан олти гуруҳга ажратилган.

А гуруҳи — Туркия, Италия (мезбон), Уэльс, Швейцария

В гуруҳи — Дания (мезбон), Финляндия, Бельгия, Россия (мезбон)

С гуруҳи — Нидерландия (мезбон), Украина, Австрия, Шимолий Македония

D гуруҳи — Англия (мезбон), Хорватия, Шотландия (мезбон), Чехия

Е гуруҳи — Испания (мезбон), Швеция, Польша, Словакия

F гуруҳи — Венгрия (мезбон), Португалия, Франция, Германия (мезбон).

Гуруҳ босқичи ўйинлари якунларига кўра энг яхши 16 жамоа 1/8 финалга чиқади ва буёғига олимпия тизимига кўра ғолиб иштирокини давом эттиради, мағлуб уйига қайтади.

Ўйинлар қаерда бўлиб ўтади?

Европа чемпионатининг 60 йиллик тарихида финал босқичи илк бор бутун қитъа бўйлаб ўтказилади. Евро-2020 ўйинларига 11 шаҳар мезбонлик қилади. E гуруҳи мезбони Испания ўйинлар (гуруҳнинг уч ўйини ва бир нимчорак финал) ўтадиган шаҳарни Бильбаодан Севильяга алмаштирди, E гуруҳининг Дублинда ўтиши керак бўлган уч ўйини Санкт-Петербургга кўчирилди, шунингдек, нимчорак финалнинг бир учрашуви Дублиндан Лондонга кўчирилган.

Лондон, Англия: «Уэмбли»

(гуруҳ босқичида уч ўйин, 1/8 финалда икки ўйин, ярим финаллар ва финал)

Санкт-Петербург, Россия: «Санкт-Петербург»

(гуруҳ босқичида олти ўйин, бир чорак финал)

Боку, Озарбойжон: «Олимпийский»

Мюнхен, Германия: «Мюнхен Арена»

Рим, Италия: «Олимпико»

(гуруҳ босқичида учтадан ўйин, биттадан чорак финал)

Амстердам, Нидерландия: «Йоҳан Кройфф Арена»

Будапешт, Венгрия: «Ференц Пушкаш»

Бухарест, Руминия: «Арена Националэ»

Глазго, Шотландия: «Ҳэмпден Парк»

Копенҳаген, Дания: «Паркен»

Севилья, Испания: «Ла-Картуха»

(гуруҳ босқичида учтадан ўйин, биттадан 1/8 финал)

11 июнь куни Римдаги Олимпико стадионида Туркия ва Италия ўртасида турнирнинг очилиш ўйини бўлиб ўтади. А гуруҳидаги ўйинларнинг учтаси Италияда, яна учтаси турнирда иштирок этмайдиган Озарбойжон пойтахти Бокуда ўтказилади.

B гуруҳида Россия ва Дания мезбонлар ҳисоблангани учун қўшимча қуръа орқали уларнинг ўзаро учрашуви Копенгагенда ўтказиладиган бўлди. Гуруҳдаги уч ўйинга Дания, яна уч ўйинга Россия мезбон бўлади.

С гуруҳидаги ўйинларнинг 3таси Нидерландия пойтахти Амстердамда, яна учта ўйин турнирга йўлланма ололмаган Руминия пойтахти Бухарестда бўлиб ўтади.

D гуруҳидаги ўйинларнинг учтаси гуруҳ мезбони бўлмиш Англия пойтахти Лондонда, яна учтаси қўшни Шотландия пойтахти Глазгода бўлиб ўтади.

Е гуруҳида мезбон Испания ўзи иштирокидаги уч ўйинни Мадридда қабул қилади, гуруҳдаги яна уч ўйин Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.

F гуруҳида мезбон Германия ўзи иштирокидаги уч ўйинни Мюнхенда қабул қилади, яна уч ўйин гуруҳнинг бошқа бир иштирокчиси бўлмиш Венгрия пойтахти Будапештдаги стадионда ўтказилади.

Стадионларда томошабинлар киришига рухсат берилади, Санкт-Петербург ва Бокудаги стадионлар сиғимининг 50 фоизи тўлдирилиши мумкин. Будапешт трибуналарни 100 фоизга тўлдирмоқчи, аммо стадионга киришда қатъий талабларга амал қилиниши назорат қилинади. Амстердам, Бухарест, Глазго, Копенҳаген, Рим ва Севильяда стадионлар 25 фоиздан 45 фоизгача тўлдирилади. Лондон гуруҳ босқичи ўйинларида ҳам, нимчорак финал ўйинларида ҳам стадион сиғимининг 25 фоизидан фойдаланади. Мюнхен ўйинларга кўпи билан 14,5 минг томошабин киритмоқчи, бу эса трибуналар сиғимининг 22 фоизига тенг.

Тақвим

Гуруҳ босқичи

11 июнь

A гуруҳи: Туркия - Италия (00:00, Рим)

12 июнь

A гуруҳи: Уэльс - Швейцария (18:00, Боку)

B гуруҳи: Дания - Финландия (21:00, Копенҳаген)

B гуруҳи: Бельгия - Россия (00:00, Санкт-Петербург)

13 июнь

D гуруҳи: Англия - Хорватия (18:00 Лондон)

C гуруҳи: Австрия - Шимолий Македония (21:00, Бухарест)

C гуруҳи: Нидерландия - Украина (00:00, Амстердам)

14 июнь

D гуруҳи: Шотландия - Чехия (18:00, Глазго)

E гуруҳи: Польша - Словакия (21:00, Санкт-Петербург)

E гуруҳи: Испания - Швеция (00:00, Севилья)

15 июнь

F гуруҳи: Венгрия - Португалия (21:00, Будапешт)

F гуруҳи: Франция - Германия (00:00, Мюнхен)

16 июнь

B гуруҳи: Финландия - Россия (18:00, Санкт-Петербург)

A гуруҳи: Туркия - Уэльс (21:00, Боку)

A гуруҳи: Италия - Швейцария (00:00, Рим)

17 июнь

C гуруҳи: Украина - Шимолий Македония (18:00, Бухарест)

B гуруҳи: Дания - Бельгия (21:00, Копенҳаген)

C гуруҳи: Нидерландия - Австрия (00:00, Амстердам)

18 июнь

E гуруҳи: Швеция - Словакия (18:00, Санкт-Петербург)

D гуруҳи: Хорватия - Чехия (21:00, Глазго)

D гуруҳи: Англия - Шотландия (00:00, Лондон)

19 июнь

F гуруҳи: Венгрия - Франция (18:00, Будапешт)

F гуруҳи: Португалия - Германия (21:00, Мюнхен)

E гуруҳи: Испания - Польша (00:00, Севилья)

20 июнь

A гуруҳи: Италия - Уэльс (21:00, Рим)

A гуруҳи: Швейцария - Туркия (21:00, Боку)

21 июнь

C гуруҳи: Шимолий Македония - Нидерландия (21:00, Амстердам)

C гуруҳи: Украина - Австрия (21:00, Бухарест)

B гуруҳи: Россия - Дания (00:00, Копенҳаген)

B гуруҳи: Финландия - Бельгия (00:00, Санкт-Петербург)

22 июнь

D гуруҳи: Чехия - Англия (00:00, Лондон)

D гуруҳи: Хорватия - Шотландия (00:00, Глазго)

23 июнь

E гуруҳи: Словакия - Испания (21:00, Севилья)

E гуруҳи: Швеция - Польша (21:00, Санкт-Петербург)

F гуруҳи: Германия - Венгрия (00:00, Мюнхен)

F гуруҳи: Португалия - Франция (00:00, Будапешт))

24 ва 25 июнь кунлари - дам олиш

ПЛЕЙ-ОФФ

1/8 финал

26 июнь

1: 2A - 2B (21:00, Амстердам)

2: 1A - 2C (00:00, Лондон)

27 июнь

3: 1C - 3D/E/F (00:00, Будапешт)

4: 1B - 3A/D/E/F (00:00, Севилья)

28 июнь

5: 2D - 2E (21:00, Копенҳаген)

6: 1F - 3A/B/C (00:00, Бухарест)

29 июнь

7: 1D - 2F (21:00, Лондон)

8: 1E - 3A/B/C/D (00:00, Глазго)

30 июнь ва 1 июль кунлари - дам олиш

Чоракфиналлар

2 июль

1-чоракфинал: 6-ўйин ғолиби - 5-ўйин ғолиби (21:00, Санкт-Петербург)

2-чоракфинал: 4-ўйин ғолиби - 2-ўйин ғолиби (00:00, Мюнхен)

3 июль

3-чоракфинал: 1-ўйин ғолиби - 3-ўйин ғолиби (21:00, Боку)

4-чоракфинал: 8-ўйин ғолиби - 7-ўйин ғолиби (00:00, Рим)

4-5 июль кунлари - дам олиш

Яримфиналлар

6 июль

1-яримфинал: 1-чоракфинал ғолиби - 2-чоракфинал ғолиби (00:00, Лондон)

7 июль

2-яримфинал: 4-чоракфинал ғолиби - 3-чоракфинал ғолиби (00:00, Лондон)

8, 9, 10 июль - дам олиш кунлари

Финал

11 июль

Яримфинал ўйинлари ғолиблари (00:00, Лондон).

Плей-офф иштирокчилари қандай аниқланади?

Гуруҳ босқичида ҳар бир жамоа ўзаро биттадан ўйин ўтказади. Ғалаба учун 3, дуранг учун — 1 очкодан берилади, мағлубиятга — 0.

Плей-оффга ҳар бир гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўрин эгалари чиқади, гуруҳларда учинчи ўринларни эгаллаган олти жамоадан нисбатан яхши натижа қайд этган тўрт жамоага ҳам имкон тақдим этилади.

Агар икки ёки ундан кўп жамоа бир хилда очко жамғарган бўлса, ўринларни тақсимлашда қуйидаги кўрсаткичларга қаралади:

— ўзаро ўйинларда олинган очколар сони;

— ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбати;

— ўзаро ўйинларда урилган голлар сони;

— гуруҳ якунларига кўра тўплар нисбати;

— гуруҳлардаги барча ўйинларда урилган голлар сони;

— гуруҳдаги барча ўйинлардаги ғалабалар сони;

— интизомий очколар сони камлиги (сариқ карточка — 1 очко, қизил карточка — 3 очко, икки сариқ карточка билан четлатиш — 3 очко);

— саралаш турнири якунларига кўра рейтингдаги ўрин.

Агар гуруҳ босқичининг сўнгги турида бир хилда очко жамғарган, урилган ва ўтказиб юборилган голлари сони бир хил бўлган жамоалар учрашса ва ўйин дуранг ҳисобда якунланса, пенальтилар серияси ўтказилади (иккидан ортиқ жамоанинг кўрсаткичлари бир хил бўлганида бу критерия қўлланмайди).

Ўз гуруҳларида учинчи бўлган жамоалар орасидан энг яхши тўрт жамоа қуйидаги критериялар бўйича ажратиб олинади:

— очколар сони;

— тўплар нисбати;

— урилган голлар сони;

— ғалабалар сони;

— интизомий очколар сони камлиги (сариқ карточка — 1 очко, қизил карточка — 3 очко, икки сариқ карточка билан четлатиш — 3 очко);

— саралаш турнири якунларига кўра рейтингдаги ўрин.

Плей-офф ўйинида ғолиб қандай аниқланади?

Агар плей-офф (1/8 финал, 1/4 финал, 1/2 финал, финал) ўйинининг асосий вақтида дуранг ҳисоб қайд этилса, 15 дақиқадан икки бўлим қўшиб берилади. Агар шунда ҳам ғолиб аниқланмаса, пенальтилар сериясига ўтилади.

Таркиблар ва футболчи алмаштиришлар

Ҳар бир жамоа турнир учун 26 нафардан футболчини заявка қилиши мумкин. Турнирга 24 нафар футболчи билан йўл олган Испаниядан бошқа барча жамоалар шундай йўл тутди.

Биринчи ўйинга қадар заявкада оғир жароҳатлар ва футболчиларнинг касалланишини инобатга олган ҳолда чексиз ўзгаришлар қилиш мумкин.

Заявка қилинган дарвозабонни ҳар ўйин олдидан алмаштириш мумкин - у майдонга чиқишга жисмонан қодир бўлмаган ҳолларда.

Алмаштирилган футболчи заявкага қайтарилмайди.

Шу билан бирга, бир ўйинга уч дарвозабонни қўшиб ҳисоблаганда максимум 23 футболчини киритиш мумкин.

Евро-2020 турнирида ҳар бир жамоа бир ўйинда беш нафаргача футболчи алмаштириш имкониятидан фойдаланиши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар